Telegram Group Search
Андижонда 9 май “Хотира ва қадрлаш” куни қаршиланди
••••••••••••••••
Вилоятимиз марказида ушбу сана муносабати билан ташкил этилган тадбирда кўплаб ёши улуғлар, фахрийлар, маҳалла фаоллари, ёшлар ва ҳарбийлар йиғилди. Вилоятимиз раҳбари бошчилигида ватан ўғлонларининг ёрқин хотирасига эҳтиром кўрсатилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Андижонда ободонлаштириш ходимларига 8 та замонавий транспорт топширилди
••••••••••••••
Шаҳримиз ободлигини, яшил майдонларнинг доимий кўкаламзор ҳолда бўлиши, озодалиги ва ўсимликлар парваришини таъминлашда яна бир қулайлик яратилди.

Ўзининг фидокорона меҳнатлари билан бу йўлда вазифа бажараётган ободонлаштириш бошқармаси ходимларига вилоят раҳбари ташаббусига кўра, 8 та замонавий юк ташувчи электроскутер транспортлари топширилди.

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Спорт

Бобур авлодлари юксак марраларда
•••••••••••••
Қирғизистонда 9 май санасида белбоғли кураш бўйича халқаро хотира турнири бўлиб ўтди.

Унда Андижон фарзанди, 4 карра жаҳон чепиони Илҳом Машрабов 80 килограмм вазнда мутлоқ ғолибликни қўлга киритди.

Маълумот учун, спортчимиз қардош юртнинг мазкур анъанавий турнирида қарийб 5 йилдан бери ғолибликни қўлга киритиб келади.

Ҳозирда Андижоннинг ушбу енгилмас курашчиси шох Бобур забт этган Ҳиндистондаги халқаро мусобақага тайёргарлик кўрмоқда.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Жасорат мактаби"нинг навбатдаги мавсуми якунланди
•••••••••••
Вилоятимиздаги 100 нафар ёшларнинг ватанпарварлик туйғусини янада ошириган "Жасорат мактаби"нинг навбатдаги мавсуми якунланди.

Андижон шаҳридаги ҳарбий қисмда 10 кунлик "Жасорат мактаби"ни ўтаган йигитларга лойиҳа давомида олган билимлари ва орттирган кўникмаларини тасдиқловчи махсус сертификат топширилиб, уйларига кузатилди.

Саҳифа: @andpress
2024/05/09 23:59:35
Back to Top
HTML Embed Code: